Жамият | 20:10 / 10.11.2016
6461
2 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси номи эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказида “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” республика кўрик-танловининг олий ўқув юртлари ўртасидаги якуний босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг олий таълим муассасалари босқичида ҳам педагог кадрларнинг бу йўналишдаги илғор иш услуби ва тажрибаси, маънавий-маърифий ишларни ёшларнинг қалби ва онгига етиб борадиган, таъсирчан усулда олиб боришига эътибор қаратилди. Кўрик-таловнинг биринчи босқичида 665 дан ортиқ, иккинчи босқичида 74 нафар профессор-ўқитувчи ҳамда маънавий-маърифий соҳа вакили қатнашган бўлса, якуний босқичда 14 иштирокчи ўзаро беллашди.

Тошкент Ислом университети катта ўқитувчиси Саидафзал Саиджалолов биринчи ўринга лойиқ топилди. Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Элёр Раҳматовга иккинчи, Фарғона давлат университети ўқитувчиси Муҳаммаджон Абдуҳамидовга учинчи ўрин насиб этди.
 

Мавзуга оид