Жаҳон | 07:47 / 10.11.2016
10713
1 дақиқада ўқилади

Обама Трампнинг муваффақияти учун барча имкони бор ишни қилишга ваъда берди

Фото: Kevin Lamarque / Reuters

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг вориси Дональд Трампнинг муваффақияти учун барча имкони бор ишни қилишга ваъда берди, деб хабар бермоқда Associated Press.

"Биз барчамиз уни давлатимизни бирлаштириш ва унинг етакчилик қилишидаги муваффақияти учун қайғурамиз", деб айтди Обама.

Обаманинг айтишича, Трампга ҳокимиятни топшириш жараёни осойишта кечиши керак. Унинг таъкидлашича, у ўз маъмуриятига бу масала бўйича имкони борича жиддий ишлаш кўрсатмасини берган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид