19:07 / 11.11.2016
13462

Дунёнинг энг қимматбаҳо машинаси аукционга қўйилди

Фото: TALACREST / SWNS

1962 йилнинг ноёб Ferrari 250 GTO машинаси 45 млн фунт стерлинг (56 млн доллар) нарх билан аукционга қўйилди, деб хабар бермоқда The Telegraph.

Автомобиль "Себринг 12 соати" марафонида иштирок этгани ва бу пойгада ўз синфида ғолиб бўлгани ҳамда умумий ҳисобда 2-ўринни олгани билан машҳурдир. Машина шунингдек "Ле-Ман 24 соати" мусобақасида ҳам иштирок этиб, ўз тоифасида ғолиб бўлган ва пойгада маррага олтинчи бўлиб етиб келган.

Модель 300 от кучига эга V12 двигатели билан жиҳозланган бўлиб, 100 км/соат тезликка 6 сонияда эришади. Унинг максимал тезлиги эса 270 км/соат ни ташкил қилади. 

Бугунги кунда энг қимматбаҳо машина 1963 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GTO машинаси бўлиб келаётганди: у 2013 йилда 52 млн долларга сотилган.

Фото:   TALACREST / SWNS
Мавзуга оид
Top