20:26 / 14.11.2016
4124

Европа Иттифоқи 2017 йил охиригача муҳожирларни тақсимлаш жараёнини якунламоқчи

Фото: Reuters

Европа Иттифоқи 2017 йил охиригача Греция ва Италиядаги муҳожирларни квоталар бўйича тақсимлаш жараёнини якунламоқчи. Бу ҳақда Еврокомиссиянинг расмий вакили Наташа Берто маълум қилди.

"Биз қочқинларни кўчириб ўтказиш жараёнини 2017 йил охиригача якунлашни мўлжалламоқдамиз", деб айтди ва Европа Иттифоқининг барча давлатлари Брюсселда келишилган квоталарга мувофиқ муҳожирларни қабул қилиш бўйича мажбуриятларини бажаришига умид билдирди.

Октябрь охиридаги маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи ўзига аъзо давлатлар бўйлаб Италия ва Грециядаги қочқинлар лагеридаги 5,3 минг муҳожирни қонуний тарқата олди. Ваҳоланки 2015 йилда келишилган квота бўйича 160 минг қочқин кўчириб ўтказилиши керак. Шу билан бирга 2015 йилнинг ўзида Европа Иттифоқи чегарасини 1,8 млн дан кўпроқ одам ноқонуний кесиб ўтган. 

 

Top