Жаҳон | 18:59 / 14.11.2016
44034
3 дақиқада ўқилади

СУПЕРОЙ 1 кунга кечикди, аммо чиқди!

Фото: Kun.uz

Кўплаб нашрларда 13 ноябрдан 14 ноябрга ўтар кечаси юз бериши маълум қилинган Суперой ҳодисаси бир кунга кечикиб, 14 ноябрдан 15 ноябрга ўтар кечаси юз бериши кутилмоқда. 

Бу галги суперой айниқса ўзгача бўлиши айтилмоқда. Яъни Ой 70 йил ичида биринчи марта сайёрамизга бунчалик яқин келади. Охирги марта бундай қисқа масофага яқинлашув 1948 йилда кузатилган. 

Ой Ер атрофида айланиши давомида биз унинг Қуёш билан ёритилган томони секин-аста тўлишиб боришини кузатамиз. Шундай вазиятлардан бирида Ой тўлиқ доира шаклига кирганда, у тўлиной деб аталади.  

Ойнинг сайёрамиз атрофида бир марта тўлиқ айланиб чиқиши 27 кунга яқин давом этади, бунда Ой Ер атрофида эллипссимон траектория бўйича ҳаракат қилади. Бу эса Ой ўзининг орбитасидаги ҳар бир нуқтада сайёрамиздан турли узоқликда жойлашишини англатади. Бироқ бу масофа Ернинг Қуёш атрофида айланиши ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади. Яъни, тўлиной билан унинг Ерга энг қисқа масофага яқинлашиши (перигей) ҳар доим ҳам мос тушмайди.

Биз кутаётган суперойда тўлиной ва перигей мос тушади. Суперойда одатда Ой одатдагидан 14 фоизга каттароқ ва 30 фоизга ёрқинроқ кўринади. Бироқ бу фарқ оддий кузатувчи учун унча ҳам сезилмаслиги мумкин.

"Фарқ унча катта эмас, Ой қишда осмонда баланд кўтарилишини ҳисобга олсак, бу фарқни суратларни таққосламасдан билиш бироз мушкул бўлади", деб айтмоқда Кардифф университети доктори Крис Норт.

Нью-Йоркдаги Хейден планетарийси директори Нил де Грасс Тайсоннинг айтишича, суперой атрофида ҳаддан ташқари кўп шов-шув кўтарилади.

"Бу ҳолатни биринчи бўлиб ким "суперой" ой деб атаганини билмайману, бироқ сиз 16 дюймли пицца буюртма қилиб, уни 15 дюймли пиццага нисбатан "суперпицца" деб атамасангиз керак", деб айтмоқда мутахассис.

Dave Kaup /Reuters
Miguel Morenatti/AP
Neil Hall/Reuters
Orlin Wagner/AP
Dmitri Lovetsky/AP
Charlie Riedel/AP
Julio Cortez/AP
Ng Han Guan/AP
Дмитрий Рогулин/ТАСС
Lucas Jackson/Reuters

Мавзуга оид