Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Ўзбекистонга келади
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий ҳафтада Ўзбекистон ва Покистонга сафар қилади.
Туркия президентининг матбуот хизмати хабар қилишича, Эрдўған бу икки мамлакат билан икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида тур амалга оширмоқда.
16 ноябрь куни туркияликлар президенти Покистонга келади ва 16-17 ноябрь кунларида бу мамлакат президенти Мамнун Ҳусайн ва бош вазир Навоз Шариф билан учрашувлар ўтказади. Эрдўған Исломободда парламент депутатлари ва сенаторлар қаршисида ҳам чиқиш қилади.
Шундан сўнг Туркия президенти Навоз Шариф билан биргаликда Лаҳор шаҳрига йўл олиб, икки мамлакат ишбилармон доиралари йиғилишида иштирок этади.
Туркия президенти 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. У сафари давомида Самарқанд шаҳрига келиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.
Эрдўған шунингдек, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи ҳамда бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади. Икки сиёсатчи Ўзбекистон ва Туркия муносабатларини минтақавий ва халқаро даражада ривожлантириш масаласини муҳокама этади.
Эслатиб ўтамиз, Ражаб Таййиб Эрдўған Ўзбекистонга 2003 йилнинг 18−20 декабрь кунлари Туркия бош вазири сифатида келган.
Мавзуга оид
23:15 / 24.08.2025
Мирзиёев Зеленскийга табрик йўллади
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024