19:16 / 15.11.2016
18115

Ижтимоий тармоқларда яна бир бор Ўзбекистон МТЖ бош мураббийига қарши акция бошланди

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичида Жанубий Кореяга қарши муҳим ўйинни бой бергач, терма жамоа мухлислари "ғазабга минди".

Ўйин якунланиши биланоқ ижтимоий тармоқларда, хусусан, твиттерда мухлислар терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянни истеъфога чиқаришни талаб қилган ҳолда ўзига хос флешмоб бошлади.

Айни вақтда ўнлаб твиттер фойдаланувчилари ўз никларини "BABAYAN OUT" қилиб ўзгартирган ҳолда, бу мураббийнинг истеъфосини сўраб твитлар қолдирмоқда.

Твитларга #babayanout ҳештеги қўшиб ёзилмоқда.

"Қани, ҳамма никнеймини 
BABAYAN OUT қивосин-чи?! )"

"Бугуноқ СВБнинг паттаси қўлига тутқазилиши керак. Яхшироқ мураббий бу футболчилардан ҳам кучли жамоа туза олади. 1-бўлимда кўрдик", дейилган твитлардан бирида.

"Муҳаббатнинг кўзи кўр деганлари ростда. Бўлмаса Бабаян Лобановнинг шу қорнини кўрмаган, дейсизми".

"Лобановни кетказишни эмас, Бабаяндан қутулишни йўлини ўйлаш керак, шунда термадаги ортиқча футболчилар ўз-ўзидан даф бўлади".

"Бабаян бошчилигида ҳар қандай жамоага мухлислик қилмайман бундан буёғига. МТЖ бўлсада..."

"Мураббийни чет элдан оп-ке-лиш керак! Нима 52 миллионлик Кореяда, 1,4 миллиардлик Хитойда маҳаллий мураббий йўқми?!".

Футбол мухлислари ва спорт журналистлари миллий терма жамоа бош мураббийи масаласини муҳокама қилишмоқда

Top