16:00 / 16.11.2016
4779

Мюллер Сан-Марино терма жамоасини ҳақорат қилганмиди?

Футбол бўйича Германия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер Сан-Марино спорт ишлари бўйича котиби Теодор Лонфернини сўзларига изоҳ берди. 

Лонфернини Мюллер ва «Бавария» бошқаруви раиси Карл-Хайнц Руммениггедан айтган сўзлари учун расман кечирим сўрашни талаб қилганди. Германия ЖЧ-2018 саралаш ўйини доирасида Сан-Маринони (8:0) мағлуб этгач, Мюллер бу каби ўйинлардан маъни йўқ, деган фикрни билдирган эди. Румменигге эса, футболчининг сўзини қўллаб-қувватлаган. 

«Мен сўзимни нотўғри тушунишганидан ҳайратдаман. Чунки, мен улар тушунаётган нарсани назарда тутганим йўқ. Менга савол беришди, мен рўй-рост ва жиддий жавоб бердим. Бунда барча томонга ҳурмат билан муносабатда бўлишга уриндим. Яқин орада мен бу борада яна баёнот бераман. Бироқ, ўқувчилар кўп ҳолларда сарлавҳа билан кифояланишади ва шу билан хулоса қилишади. Мен бунга эътибор бермадим, келгусида ўз қарашимни аниқ билдиришга ҳаракат қиламан», — дея Мюллер сўзларини келтиради ARD телеканали.

Сан-Маринодагилар Мюллер ва Румменигге узр сўрашини талаб қилмоқда

Top