07:32 / 18.11.2016
11089

Уитни Хьюстон марҳум қизининг қаллиғи 36 млн доллар тўлашга мажбурлаб қўйилди

Фото: Getty Images

АҚШнинг Фултон шаҳри олий суди марҳум қўшиқчи Уитни Хьюстоннинг марҳум қизи Кристина Брауннинг қаллиғи Ник Гордонни унинг қизнинг ўлимига алоқадорлик бўйича иш юзасидан 36,3 млн доллар тўлашга мажбурлаб қўйди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, Гордон судга келмаган. Шуниси маълумки, йигитга 22 ёшли Кристинанинг ўлими бўйича айблов эълон қилинмаган. Бироқ сентябрда Гордон қизнинг ўлимига жавобгар деб топилган. Тергов тахминига кўра, Кристина Гордон билан жанжаллашиб қолгандан кейин ўз жонига қасд қилган.

Бобби Кристина Браун 2015 йил 26 июлда 6 ойлик комадан чиқа олмагач вафот этганди.

Ҳанузгача қиз атайлаб ўлдирилгани ёки бу бахтсиз ҳодиса бўлгани ноаниқлигича қолмоқда.

Қиз беҳуш ҳолда топилганда Гордон унинг уйида бўлган. Тергов тахминига кўра, йигит қизга заҳарли коктейл берган.

 

Мавзуга оид
Top