Фан-техника | 00:23 / 19.11.2016
9533
1 дақиқада ўқилади

iPhone 7 эгалари мўрт ва қизиб кетувчи Home тугмасидан шикоят қилишди

Фото: © AFP

iPhone 7 ва iPhone 7 Plus фойдаланувчилари смартфонларда сенсор қилиб ишланган янги Home тугмаси мўрт материалдан тайёрлангани ва жуда кўп синишига эътибор қаратишди. Бу ҳақда AppleInsider хабар бермоқда

iPhone фойдаланувчилари шунингдек синган тугма кўпроқ энергия истеъмол қилиши ва смартфонни тезроқ қувватсизлантиришидан шикоят қилганлар. Бундан ташқари, тугма баъзида қўлни куйдираёзгудек даражада қизиб кетади.

Айни вақтда сервис марказларида бу муаммо смартфоннинг ўзини алмаштириш билангина ҳал қилинмоқда. Мутахассислар ушбу тугма билан муаммолар борган сари кўпроқ юз бераётганини тасдиқладилар.

 

Мавзуга оид