Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой мьянмаликларга вақтинчалик бошпана берди
Фото: РИА «Новости»
Хитой чегараси олдидаги воқеалардан кейин Мьянманинг 3 минг фуқаросига вақтинчалик бошпана берди.
20 ноябрда қуролланган одамлар Хитой чегараси яқинида жойлашган, Мьянмадаги блокпостларга ҳужум қилган. "Синьхуа" ахборот агентлигининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 29 киши яраланган.
China Daily нашри Хитойнинг Мьянмадаги элчихонаси вакилига иқтибос келтирган ҳолда Мьянма фуқаролари чегараолди шаҳарлари, жумладан Ваньдин шаҳрида жойлаштирилганларини маълум қилган. Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Блокпостларга ҳужумдан кейин Хитой мудофаа вазирлиги Хитой қуролли кучлари юқори даражада тайёр турганлари ва Хитой хавфсизлиги ва суверенитетини ҳимоялаш ҳамда хитойликларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарурий чораларни кўришларини маълум қилган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026