Жамият | 08:05 / 22.11.2016
9668
1 дақиқада ўқилади

Тюменлик депутат йўл очилиши маросимига антиқа кийимда ташриф буюрди

Фото: Сергей Русанов

Россиянинг Тюмен шаҳри думаси депутати Альбина Селезнёва айланиб ўтувчи йўл қисмининг очилиши маросимига оқ айиқ кийимида ташриф буюрди. Аёл депутатнинг бу антиқа кўринишига Znak нашри эътибор қаратди.

ОАВ маълум қилишича, депутатнинг бундай либосни кийиб олишига совуқ ҳаво ҳарорати сабаб бўлган бўлиши мумкин.  

Йўлнинг очилиши маросими 21 ноябрда бўлиб ўтди. Унда  Тюмень вилояти губернатори Владимир Якушев ва бошқа кўплаб амалдорлар иштирок этган.

Мавзуга оид