17:58 / 24.11.2016
14504

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқаруви Раисининг виртуал қабулхонаси самарали фаолият юритмоқда

Фото: Uzpsb.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ тизимида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 28 октябр кунидан бошлаб Банкнинг расмий www.uzpsb.uz веб-сайтида ҳамда raisga.murojaat@uzpsb.uz электрон манзилда ўзбек ва рус тилларида Банк Бошқаруви Раисининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди.

Скриншот: Uzpsb.uz

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар банк фаолиятига доир ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ва таклифлар билан қулай ва замонавий усулда Бошқарув Раисининг виртуал қабулхонасига электрон тарзда мурожаат юборишлари мумкин.

Бундан ташқари, Банкнинг 120-45-01 рақамли “Ишонч телефони” орқали оғзаки мурожаатлар қабул қилиниб, мижозларнинг умумий саволлари бўйича туну кун ишлайдиган 200-43-43 рақамли Call марказ ҳам фаолият юритмоқда.

Банк Бошқаруви Раисининг виртуал қабулхонасига юборилаётган барча мурожаатлар келиб тушган заҳоти ижро учун қабул қилиниб, амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида кўриб чиқилиши ва мурожаат муаллифига жавоб хати юборилиши шахсан Бошқарув Раисининг назоратига олинган.

Ҳурматли мижозлар! Сизнинг мурожаатингиз қисқа муддатда ва сифатли кўриб чиқилиши кафолатланади.

Азизхон Нодиров,
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
Котибияти мудири ўринбосари в.в.б

Реклама ҳуқуқи асосида

Top