14:48 / 25.11.2016
3174

Тошкентда MIT.UZ Open Data Challenge 2016 танлови бошланди

24 ноябрь куни Инҳа университетида давлат очиқ маълумотлари тизимида илова-дастурлари,  хизматлар ва визуализация ечимлари ишлаб чиқишга йўналтирилган  MIT.UZ Open Data Challenge 2016 танловининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,  БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Камолот” ЁИҲ, “Электронҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази, Узинфоком маркази ҳамда Инҳа университети ҳамкорлигида ўтказилмоқда. 

BePro дастурчилар тайёрлаш маркази ҳамда Нестле компаниясининг юртимиздаги бўлими тадбир ҳомийлари Nestle саналишади.

Тадбирнинг расмий очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар эълон қилинган номинациялари бўйича 2 гуруҳга бўлинишди. “Энг яхши ижтимоий лойиҳа” ва “Энг яхши бизнес лойиҳа” номинациялари ғолиблари Сарвар Абдуллаевнинг “Маълумотларни Python тилида таҳлил ва визуализация қилиш ”тренингида қатнашишди. Параллел тарзда “Визуализация бўйича энг яхши ечимлар” иштирокчилар иучун ИТМО университети доценти Ирина Радченко иштирокида семинар уюштирилди.

Куннинг иккинчи ярмида “Хакатонни қандай ютиб олиш мумкин?” тақдимоти орқали Сарвар Абдуллаев ўзи иштирокидаги халқаро хакатон танловлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда бу каби танловларнинг аҳамияти тўғрисида гапирар экан, ёшларга ҳакамлар олдида шахсий ғояларни қай йўсинда тақдим қилиш бўйича тавсияларини берди. 

Ҳамкорликдаги семинар-сессия Ирина Родчинконинг “Очиқ маълумотлар ва улар билан ишлаш”, Халқаро тажриба” ҳамда “Очиқ маълумотлар бўйича Россия хакатон тажрибаси” мавзусидаги тақдимот билан давом этди. 

Шу билан MIT.UZ Open Data Challenge 2016 хакатонининг биринчи куни якунига етди.

Кутилаётган 3 кунлик семинарлардан сўнг мобил ва вебиловалар, инфографика, медиа лойиҳа ва мақолаларнинг бой омборига эга бўлиш мумкин. 

Энг яхши лойиҳалар ҳакамлар томонидан баҳоланиб, ғолиблар ўз лойиҳаларининг истиқболи учун молиявий ва экспертлар ёрдамига эга бўлишади. 

Тадбирнинг тантанали тақдирлаш маросими 12 декабрь куни Ёшлар ижод саройида ташкил этилади.

Top