15:57 / 26.11.2016
5392

Эрондаги 45 йўловчи ҳалок бўлган поездлар тўқнашувидан кейин 3 киши қўлга олинди

Фото: Reuters

Эрон ҳукумати Семнан провинциясида йўловчи поездлари тўқнашувидан кейин 3 нафар давлат темир йўл компанияси ходимини қўлга олди. Бу ҳақида Associated Press хабар берди. 

Маълум бўлишича, тўқнашув юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. 

Жума куни Имамшеҳр шаҳридаги темир йўл станциясида маҳаллий вақт билан соат 7:40да ЙТҲ содир бўлган. Поездлардан бири платформада турган пайтда бошқа бир поезд келиб урилган. Тўқнашув натижасида тўртта вагон изидан чиққан. 

Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, ҳаракатланаётган поездда 400 киши бўлган. Сўнгги хабарларга кўра, авария натижасида 45 киши ҳалок бўлган, 100дан ортиқ киши турли жароҳатлар олган.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қутқариш ишлари қийин кечди. 

Top