Жаҳон | 19:23 / 26.11.2016
8401
1 дақиқада ўқилади
Хитой ғарбида зилзила оқибатида кўплаб уйлар вайрон бўлди
Хитой ғарбида юз берган 6,7 магнитудали зилзила Синьцзян-Уйғур мухтор туманидаги Қизилсу-Қирғиз мухтор округидаги 100 уйнинг вайрон бўлиши ва 124 уйнинг шикастланишига сабаб бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маҳаллий маъмуриятларнинг зилзила ҳудудига юборилган вакилларининг хабар беришича, Акто уездида яшайдиган 130 чўпон эвакуация қилинган. Фожиа ҳудудига чодирлар, кийим-кечак тўпламлари ва адёллар юборилган.
Зилзила 25 ноябрда Пекин вақти билан соат 22:24да юз берган. 5,0 магнитудали янги зилзилалар 26 ноябрда маҳаллий вақт билан 17:23да қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 6 км чуқурликда бўлган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
07:30 / 17.10.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
18:44 / 16.10.2024
Туркия шарқида яна кучли зилзила содир бўлди
15:52 / 09.09.2024