Жаҳон | 14:22 / 27.11.2016
9680
1 дақиқада ўқилади

Эронликлар вертолёти Каспий денгизи устида қулаб тушди

Каспий денгизи ҳудудида Эрон миллий нефть компанияси (NIOC) вертолёти ҳалокатга учраган. Бу ҳақда ИРНА агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда вертолёт қулашига техник носозлик сабаб бўлгани айтилган.

Айни вақтда қутқарувчилар ҳудуддан 3 кишининг жасадини топишган. Яна 2 йўловчининг жасадини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид