19:10 / 27.11.2016
5726

Раньери «Лестер»нинг АПЛдаги режаларига аниқлик киритди

«Лестер Сити» бош мураббийи Клаудио Раньери АПЛ доирасидаги «Мидлсбро»га қарши учрашувдан кейин (2:2) ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз бу мавсумда АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашаётганимизни тушунишимиз керак. Шунинг учун жамғарилган ҳар бир очконинг қиймати жуда юқори. Биз ғалаба қозонишни истагандик. Аммо 93-дақиқагача ютқаза туриб буни уддалаб бўлмайди.

Хавотирга  тушаётганим йўқ. Аммо мен жуда прагматик инсонман. Сабр қилишни ўрганишимиз керак, эртами кечми биз бу вазиятдан чиқиб кетамиз ва ўз савиямизга қайтамиз», — деган Раньери Sky Sports хабарида. 

Ҳозирча, «тулкилар» 13 учрашувда 13 очко тўплаб АПЛ жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Top