07:48 / 27.11.2016
58870

Сайёрамизнинг энг қимматбаҳо 12 буюми

Агар эртага лотереяда йирик миқдордаги пул мукофотни ютиб олсангиз, уни нимага сарфлайсиз? Хаёлингизга ҳеч бир нарса келмаётган бўлса, Trendymen очиқ сотувдаги қуйидаги буюмлар рўйхати билан танишиб чиқишни тавсия қилади. Бу буюмлар жуда қимматбаҳо бўлса-да, ҳар бирига харидор топилади. 

Шахмат тўплами: Charles Hollander


Нархи: 600,000 доллар
Оқ тилладан ясалган шахматни ҳозирнинг ўзидаёқ ишлаб чиқарувчининг сайти орқали буюртма қилишингиз мумкин - етказиб бериш мутлақо бепул! Агар сиз шахматга у қадар қизиқмасангиз, бу буюмнинг ярим миллион доллардан ортиқ баҳоланиши сизни ҳайратга солиши мумкин. 

Бургер: Le Burger Extravagant


Нархи: 295 доллар
Нью-Йоркдаги «Serendipity 3» кафеси ушбу оддий бургерни 295 доллардан сотади. Бургерга буюртма бериш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. 

Автомобиль: 1962 Ferrari 250 GTO


Нархи: 35 000 000 доллар
1962 йилги коллекция автомобили - Ferrari 250 GTO бозорда ўртача 35 миллион долларга сотилади. Машина ҳолатига қараб нарх кўтарилиши ёки пасайиши мумкин, бироқ факт шундаки, Ferrari 250 GTO - сайёрамиздаги энг қимматбаҳо автомобиль. 

Фотоаппарат: Susse Freres


Нархи: 775,000 доллар
1839 йили Париж фотоательеси учун буюртмага ишланган Susse Freres дагерротип камераси 2007 йилда кимошди савдосида рекорд нархга сотилган - 775 000 доллар. Бу ушбу ноёб камерани расман тарихдаги энг қимматбаҳо фотоаппаратга айлантирди. 

Меҳмонхона: Royal Penthouse Suite, Hotel President Wilson


Нархи: 65,000 доллар (бир кеча тунаш учун)
Женевадаги 10 хонали ва 7 ётоқхонали люкс - Европа руҳонийлари оиласи билан келувчи севимли маскан. 

Пианино: Heintzman Crystal


Нархи: 3,22  миллион доллар
Икки метрли Heintzman Crystal пианиноси Пекинда йиғилган ва кимошди савдосида номаълум харидор томонидан рекорд суммага сотиб олинган - 3,22 миллион доллар. 

Сигара: Gurkha Black Dragon


Нархи: 1,150 доллар (бир донаси)
Гондураснинг ушбу сигара маркаси туянинг туёғидан ясалган махсус қутида етказилади. Ушбу сигара 1150 АҚШ долларига баҳоланган. Gurkha Black Dragon тўпламлари майда серияларда 5 донадан ишлаб чиқарилади. 

Мотоцикл: Dodge Tomahawk V10 Superbike


Нархи: 700,000 доллар
Бу тўрт ғилдиракли мотоцикл 1500 от кучига эга ва атиги 2,5 сонияда соатига 0 дан 100 километргача ҳаракатланади.

Шампан виноси: Heidsieck Monopole 1907


Нархи: 25,000 доллар
1990-йиллар охирида Франция ҳудудидаги сув ҳавзаларида чўкиб кетган кема топилган, унинг бортидан ҳеч қандай зиён етмаган 1907 йилга тегишли бир қути шампан виноси топилган. 

Аудиотизим: Transmission Audio Ultimate System


Нархи: 2 миллион доллар
Аудиотизим вазни тахминан 500 килограмм бўлиб,  у авиацион алюминийдан ясалган. Ичида тилла билан ишлов берилган симлар ва кумуш қўшилган мембраналар мавжуд. У аудиофил-миллиардер учун бебаҳо совға ҳисобаланади. 

Соат: Haute Joaillerie from Chopard


Нархи: 25 миллион доллар
Кимдир Rolex соатларини ёқтирса, яна кимдир ҳақиқий ҳашаматни хуш кўради. Haute Joaillerie from Chopard соатларида механизм қисмларидан кўра қимматбаҳо тошлар кўпроқ. 

Сурат: 5-рақам,  1948


Нархи: 140 миллион доллар
Жейсон Поллокнинг энг машҳур картиналаридан бири кимошди савдоларидаги барча рекордларни ортда қолдиради - у учун таклиф қилинган энг юқори нарх 140 миллион доллардан ортиқни ташкил қилган. 

 

Top