Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливияда Фидель Кастро вафоти муносабати билан бир ҳафталик мотам эълон қилинди
Боливия президенти Эво Моралес Кубанинг собиқ етакчиси Фиделя Кастронинг вафоти муносабати билан етти кунлик мотам эълон қилди.
Тегишли қарорга кўра, бир ҳафта давомида Боливияда ва унинг дипломатик миссияларида давлат байроқлари мотам тасмалари билан кўтариб қўйилади.
Telesur каналининг таъкидлашича, бунда мамлакатда аввал режалаштирилган оммавий ва хусусий тадбирлар бекор қилинмайди.
Кастронинг вафоти муносабати билан аввалроқ Куба, Уругвай, Венесуэла, Жазоир ва Никарагуада ҳам мотам эълон қилинганди.
Кастронинг дафн маросими 4 декабрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:33 / 28.02.2026
Боливияда самолёт қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:51 / 17.12.2024