Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook Ҳиндистоннинг энг чекка туманларини интернет билан таъминлади
Facebook компанияси Ҳиндистонда Express Wi-Fi сервиси омадли тарзда ишга туширилгани ҳақида маълум қилди. У мамлакатнинг энг чекка туманларини ҳам интернет билан таъминлаш имконини беради. Бу ҳақда Mashable хабар қилмоқда.
Сервисни фаол тарзда синовдан ўтказиш 2016 йилнинг августида бошланган. Аввалроқ, Facebook бутун Ҳиндистон бўйлаб Free Basics дастури ёрдамида интернетни ўтказишга ҳаракат қилганди, бироқ норматив-ҳуқуқий база туфайли уни блоклашга мажбур бўлинди.
Facebook ҳозирча айнан қайси туманларда Express Wi-Fi’дан фойдаланиш мумкинлигига ойдинлик киритмади. Лойиҳа ҳали-ҳамон тегишли текширувлардан ўтказилмоқда. Ҳиндистоннинг қишлоқ жойларидаги аҳоли учун интернет пакетлари нархи ҳам ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
09:45 / 09.05.2026
Wi-Fi роутер «ўлаётганини» ва янгисини сотиб олиш зарурлигини қандай билиш мумкин?
19:15 / 01.05.2026