16:52 / 28.11.2016
3858

Суданда БМТнинг уч ходими ўғирлаб кетилди

Суданда бир гуруҳ қуролланган шахслар БМТнинг қочоқлар иши бўйича олий комиссари Бошқармасининг уч хизматчисини ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Франс Пресс хабар берган.

Агентлик маълумотларига кўра, Непалнинг икки нафар фуқароси ва бир суданлик якшанба куни Ғарбий Дарфур пойтахти Ал-Ҳенейна шаҳрида ўғирланган.

Айни дамда воқеанинг барча сабабларини жиддий ўрганиш ва жиноятчиларни қидириб топиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Судан ғарбидаги Дарфур ҳудудида 2003 йилдан бери вақти-вақти билан Судан ҳукумати ва исёнчи гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар кузатилади. 

Top