22:48 / 29.11.2016
6568

Бразилия чемпиони кейинги учрашувида «Шапекоэнсе» либосида майдонга тушмоқчи

Бразилияда муддатидан аввал мавсум чемпионлигини расмийлаштирган «Палмейрас» жамоаси кейинги учрашувини «Шапекоэнсе» жамоаси футболкаларида ўтказмоқчи. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатди.

Портал маълумотига кўра, клуб раҳбарияти Бразилия футбол конфедерациясидан чемпионатнинг кейинги турида «Витория»га қарши кечадиган учрашувда «Шапекоэнсе» жамоаси футболкаларида ўйнаш учун рухсат сўраган.

Қайд этиш керакки, «Палмейрас» билан чемпионатнинг 37-тури доирасида кечган баҳс «Шапекоэнсе» учун Бразилия чемпионатидаги сўнгги ўйин бўлиб қолди.

«Палмейрас» жамоаси расмий сайтида айтилишича, Бразилиядаги клублар «Шапекоэнсе»га 2017 йилги мавсум учун футболчиларнинг текинга трансфер қилинишига имкон берилишини сўрамоқда. Шунингдек, жамоа кейинги 3 мавсумда охирги ўринларни эгаллаган тақдирда ҳам, лигани тарк этмаслиги таъминланиши сўралган.

Top