Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инфантино Колумбиядаги ҳалокат юзасидан ҳамдардлик билдирди
ФИФА президенти Жанни Инфантино Бразилиянинг «Шапекоэнсе» жамоаси авиаҳалокатга учрагани юзасидан таъзия билдирди. Унинг ҳамдардлик сўзлари ФИФА расмий сайтида келтирилган.
«Бу футбол учун жуда қайғули хабар. Бизни Колумбиядаги фожиа чуқур қайғуга солди. Бу карахт аҳволга солувчи фожиа. Бундай оғир кунда биз қурбонларнинг яқинлари ва оила аъзолари билан биргамиз», деган Инфантино.
29 ноябрь куни эрталаб футбол оламида нохуш хабар тарқалди. Копа Судамерикано финалида иштирок этиш учун Колумбияга парвоз қилган «Шапекоэнсе» жамоаси футболчилари минган самолёт Медельин шаҳри яқинида, аэропортга 50 км масофа қолганида қулаб тушди. Самолёт бортида бўлган 72 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси, жами 81 кишидан беш нафари омон қолди.
Мавзуга оид
17:40 / 27.03.2019
«Шапекоэнсе» самолёти ҳалокатида омон қолган журналист футбол майдонида жон берди
23:30 / 25.12.2017
Авиаҳалокатда омон қолган футболчи протез оёғи билан гол киритди (видео)
08:03 / 08.08.2017
«Барселона» «Шапекоэнсе»га ҳеч қандай имконият қолдирмади
12:45 / 25.07.2017