Иқтисодиёт | 09:34 / 02.12.2016
4545
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг машҳур қаҳвахоналар тармоғи бош директори ўз лавозимини тарк этади

© AP Photo

Дунёдаги энг катта қаҳвахоналар тармоғи бўлган Starbucks бош директори ўз лавозимини тарк этиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар берган.

Говард Шульц Starbucks’да 30 йилдан ортиқ ишлаган бўлиб, ҳеч ким билмаган компанияни дунёга машҳур қаҳвахона брендига айлантира олди. Шульц 2017 йилнинг 3 апрель кунидан бошлаб директорлар кенгаши раиси вазифасини бажаради.

Маълумот учун, Сиэтлда 1971 йилда асос солинган Starbucks жаҳоннинг 75 мамлакатида жойлашган 25 минг қаҳвахона ва дўконлар тармоғини бошқаради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид