Технология | 15:57 / 02.12.2016
11195
1 дақиқада ўқилади

Ноябрь ойининг энг кучли смартфонлари аниқланди

Фото: pcadvisor.co.uk

AnTuTu мутахассислари 2016 йил ноябрининг 10 та етакчи смартфонлари рейтингини тузди. 

Энг кучли смартфонлар рўйхатида Apple iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонлари етакчилик қилмоқда. Иккала смартфон ҳам A10 Fusion чипсетида ишлайди. Энг яхши Android-флагман LeEco Le Pro 3 смартфони 2-ўринни эгаллади. Бу смартфон Snapdragon 821 процессори негизида ишлайди. Унинг ортидан Mi 5S Plus ва Smartisan M1L  смартфонлари келмоқда. Кейинги поғоналарни янги смартфонлар: Хiaomi Mi Note 2 ва Huawei Mate 9 эгаллади.  

Рейтингда смартфонларнинг жойлашиши Qualcomm Snapdragon 821 процессори Android-қурилмалар бозорида ҳақиқий етакчилигини кўрсатмоқда. "Энг кучлилар" орасида Huawei Mate 9’нинг борлиги эса унда қўлланган Hisilicon процессори охирги йилларда қанчалик тараққий этганидан дарак беради. 
 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш