Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайсон Фьюри боксга қайтишини эълон қилди
Фото: Getty Images
Британиялик боксчи, оғир вазн тоифасида WBO ва WBA версиялари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри боксга қайтишини эълон қилди. 28 ёшли спортчи бу ҳақда твиттердаги саҳифасида маълум қилди.
"Бутун дивизионни тилка-пора қилиш учун яқин орада қайтаман!", деб ёзган Фьюри ҳамда унинг промоутери Фрэнк Уоррен у учун ҳар ой жанг уюштиришини қўшимча қилган.
13 октябрда Фьюри гиёҳванд моддаларга ружу қўйганлигига қарши курашиш учун чемпионлик унвонларидан воз кечганди.
5 октябрда боксчи унга депрессияга қарши ёрдам бериши сабабли кокаин қабул қилишини тан олган. Бундан икки кун аввал британиялик фаолиятини тугатаётганини, бироқ шу куннинг ўзида бу ҳазил бўлганини айтган.
Мавзуга оид
19:41 / 28.11.2025
Саида Мирзиёева гиёҳванд моддалар савдосига қарши жиддий кураш эълон қилинганини маълум қилди
20:26 / 27.06.2025
Тошкентда Telegram орқали наркотик моддалар сотиб келган 5 киши қўлга олинди
14:54 / 18.01.2025
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди
21:37 / 21.08.2024