19:20 / 05.12.2016
12012

Шавкат Мирзиёев халқаро кузатувчиларга миннатдорчилик билдирди

Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев сайлов жараёнини кузатиш учун республикага дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган халқаро кузатувчиларга рус тилида миннатдорчилик билдирди.

«Кузатувчиларга ва нуфузли ташкилотларга мамлакатдаги сайлов жараёнида фаол қатнашиб, Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларга эътибор қаратишгани учун миннатдорчилик билдираман», — деган у ўз тарафдорлари томонидан ғалаба муносабати билан «Ўзэкспомарказ»да ташкил қилинган митинг вақтида.

Хабар қилинишича, байрамга 5 мингдан ортиқ киши йиғилган. Улар давлат байроқлари ва Либерал-демократик партия рамзларини кўтариб олишган.

Top