21:29 / 07.12.2016
9115

Месси ва Роналду «Лейпциг» талабларига тўғри келмаслиги маълум бўлди

«РБ Лейпциг» клуби спорт директори Ральф Рангник жамоасининг муваффақиятлари, бундеслигада давом этаётган пешқадамлик ҳақида гапира туриб, Месси ва Роналду жамоасига тўғри келмаслигини маълум қилди.

«Билмадим, бу революциями йўқми, аммо бир неча йил олдин 4-дивизионда ўйнаётган жамоа эндиликда бундеслигада 13 турдан кейин 33 очко жамғариб пешқадамлик қилса, ҳар доим ғалати туюлади. 

Ҳар сафар янги клуб пайдо бўлганида, рақиб жамоа фанатлари уларни душмандек кўради. Бироқ ҳозир эришаётган натижаларимиз учун муносиб эканимизга ишонадиган одамлар нафақат Лейпцигда, балки бошқа жойларда ҳам бор.

Месси ёки Роналдуни клубимизга ўтиши ҳақида ўйлаш бемаънилик бўларди. Улар бизнинг клуб учун жуда қарилик ва қимматлик қилади», дея Рангникнинг сўзларидан иқтибос келтиради A Bola.

Top