Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда LADA янги авлод автомобиль моделлари ишлаб чиқарила бошланди
Қозоғистонда "АвтоВАЗ"нинг LADA янги авлод автомобиль моделлари - Vesta, XRAY, Largus универсали ва Granta лифтбеки "Азия Авто" заводида ишлаб чиқарила бошланди, деб хабар берди автоконцерн матбуот хизмати.
"Қозоғистон - LADA учун биринчи рақамли экспорт бозоридир. Vesta ва XRAY’ни бу ерда, Усть-Каменогорскда ишлаб чиқариш республика аҳолисига замонавий LADA – бу жуда ҳам ўзига хос услубдаги замонавий автомобиль эканини кўриш ва ҳис этиш имконини беради. "АвтоВАЗ" учун Усть-Каменогорскда ишлаб чиқаришни ривожлантириш – бу экспорт сиёсатидаги имкониятларнинг кенгайишидир", - дея маълум қилди концерн раҳбари Николя Мор ишлаб чиқаришни бошлашга бағишланган тантанали маросимда.
Аввалроқ, "Азия Авто" қувватида уч модель чиқарилган: LADA 4x4 йўлтанламаси, LADA Granta седани ва LADA Kalina универсали.
"АвтоВАЗ" 2015 йил якунлари бўйича Қозоғистон автомобиль бозоридаги энг етакчи иштирокчи эканини исботлади. LADA ҳиссасига республика ҳудудида сотилган барча автомобилларнинг 28 фоизи тўғри келади.
Мавзуга оид
14:08 / 04.12.2019
LADA Rohat дилерлик маркази харидорлар ўртасида ютуқли акция ўтказади
17:00 / 25.10.2019
LADA Uzbekistan блогерлар учун йирик танлов эълон қилади: бош соврин – Lada XRAY Cross автомобили!
14:00 / 09.09.2019
Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан LADA автомобилларини 4,5 млн сўмгача чегирма билан харид қилинг!
13:00 / 10.08.2019