Жамият | 17:49 / 09.12.2016
9252
1 дақиқада ўқилади

Сергели туманида яшовчи фуқаро деярли бир килограмм марихуана билан ушланди

Фото: Fotolia

Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи 21 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 943 граммдан зиёдроқ “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган. 

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид