22:22 / 12.12.2016
10071

БМТнинг янги бош котиби қасамёд қабул қилди

Фото: © AFP

Антониу Гутерреш БМТ бош котиби сифатида қасамёд қабул қилди. Расмий маросим 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида бўлиб ўтди.

БМТ Бош Ассамблеяси 13 октябрь куни Антониу Гутеррешни ташкилот бош котиблигига тасдиқлаган эди. У 2017 йилнинг 1 январидан ўз ишига киришади.

Гутерреш 1995 йилдан 2002 йилга қадар Португалия бош вазири бўлган, 2005 йилдан 2015 йилга қадар қочқинлар масаласи бўйича БМТ бош комиссари бўлиб ишлаган.

Top