Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перуда Санта-Клаус кийимидаги полициячи гиёҳвандхонага бостириб кирди
Перуда Қор бобо каби кийинган полициячи Пинто кланидан бўлган ҳамда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахсларни қўлга олиш жараёнида иштирок этди. Бу ҳақда ABC news канали хабар бермоқда.
Махсус тадбир давомида тўрт нафар жиноятчи қўлга олинди. Гиёҳвандхона жойлашган меҳмонхона хоналарида эса полиция жуда кўп миқдордаги кокаин моддасини топган.
Рейдга жавобгар бўлган полиция зобити Хорхе Луис Ангулонинг журналистларга маълум қилишича, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бундай ўзига хос ҳийлалардан кўп бора фойдаланишади. Бу тезкор ходимлар ишини енгиллаштирар экан.
Мавзуга оид
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
10:39 / 24.04.2026
Дунёдаги опий ва героин энг кўп тайёрланадиган жой — гиёҳванд моддалар макони бўлган Олтин учбурчак
09:56 / 27.03.2026
Тошкентда гиёҳванд моддалар тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди
19:41 / 28.11.2025