Спорт | 23:48 / 19.12.2016
28539
1 дақиқада ўқилади

Мутко Одил Аҳмедовнинг допинг назоратидан ўта олмаганини яширган бўлиши мумкин

Фото: Sport.ru

Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги (WADA) президенти Крейг Ридининг фикрига кўра, Маклареннинг рус спортидаги допинг можаролари борасидаги ҳисоботида фақатгина бир ҳолат Мутко билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Sports Integrity Initiative нашри берган хабарга кўра, гап «Краснодар» ва Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳақида кетмоқда. Мутко Аҳмедовнинг ижобий натижа берган допинг текшируви натижаларини яширишда иштирок этган бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, ФИФА РФИ президенти ахлоқ бўйича тергов палатаси Муткога нисбатан суриштирув ишлари бошлангани ҳақидаги хабарни инкор этиб чиққанди. Мутконинг ўзи ҳам ФИФАдан ҳеч қандай суриштирув ишлари бўйича билдиришнома олмаганини билдирган.

Мавзуга оид