16:29 / 21.12.2016
28666

Видео: Марҳум Карловнинг онаси ўғли тобути устида

20 декабрь оқшомида марҳум Андрей Карлов жасади солинган тобутни олиб Анқарадан учган самолёти Москвадаги Внуково аэропортига қўнди. Самолётда марҳумнинг волидаси ва беваси ҳам Москвага қайтган.

Махсус рейсни аэропортда шу вақтда Москвада бўлиб турган Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров кутиб олган. Аэропортнинг ҳукумат терминали биносида Россия байроқлари тушириб қўйилди. Вазирлар самолёт бортига кўтарилиб, самолётда келган элчининг беваси ва онаси Марина ва Мария Карловаларга трапдан қизил гиламчагача тушишга ёрдам беришди.

Видеода марҳумнинг тинимсиз йиғлаётган онасини икки вазир икки ёқдан суяб боради.

Терминал олдида тобут минбарга қўйилди. Бу ерда аёллар ўз қадрдон одамлари билан яна бир марта видолашишди. Сўнгра тобут катафалкка ортилиб, Москвага олиб кетилди.

Top