14:35 / 22.12.2016
29362

2016 йилнинг энг ғаройиб фотосуратлари

Нью-Йоркнинг қорга бурканган кўчаларидан Хитой ва Уирралнинг сокин денгиз манзараларигача – буларнинг барчаси Travel Photographer of the Year мукофотининг 2016 йилги ғолиблари фотосуратлари. Улар 2017 йилнинг 18 май – 30 июнь кунлари давомида Hull UK City of Culture кўргазмасида намойиш этилади.

Жоэль Сантос, Португалия. Ғолиб, «Трэвел-фотосуратчи 2016» номинацияси 
Кўлдаги балиқчи. Босумтви, Ашанти, Гана. Анъаналарга кўра, балиқ овлаш учун фақатгина ёғочли «падаус» таёқлари ишлатилиши лозим: уларнинг қадимий авлодлари айнан шу усул билан  балиқ овлашган.

Жоэль Сантос, Португалия. Ғолиб, «Тревел-фотосуратчи 2016» номинацияси
Ушбу сурат осмондан олинган бўлиб, Эрта Але вулқони ичини аниқ кўрсатиб берган. Вулқон эса маҳаллий афар тилида «Чекувчи тоғ» маъносини бериб, у Эфиопиядаги Данакиль саҳросида жойлашган.

Анкит Умар, Ҳиндистон. Ғолиб, «Ёш тревел-фотосуратчи (14 ва ундан кичик ёшдаги)» номинацияси
Танзаниядаги қизил ғозлар бўлган Натрон кўли ортидаги Ленгаи тоғи чўққиси. 

Майкл Палаццо, Италия. Ғолиб, «Шаҳарлар: архитектура ва макон» номинацияси
«Жонас қорли пўртанаси вақтидаги сайр давомида Нью-Йоркдаги Флэтайрон-билдинг биносини кучли бўрон фонида суратга олишга муваффақ бўлдим».

Биран Чао, Хитой. Ғолиб, «Шакл берувчи ёруғлик» номинацияси
Хитойнинг Сэчуань вилоятидаги Гуанси шаҳри яқинида жойлашган Бэю тоғи ҳар куни роҳиблар томонидан айланиб ўтилади.

Элисон Кэхилл, Буюк Британия. Ғолиб, «Янги истеъдодлар» номинацияси 
Фитри мижози билан Son & Dad сартарошхонасида «Кўз-кўзга тушган ҳолатда» ишлайди. Жоржтаун, Пенанг, Малайзия.

Крейг Истон, Буюк Британия. Ғолиб, «Ер, денгиз, осмон» портфолиоси 
Сокин қишки кун ва Уэст Кирби Марин кўли қирғоқлари бўйлаб айланиб юрган пиёдалар. Уиррал, Буюк Британия.

Крейг Истон, Буюк Британия. «Инсонийлик» махсус мукофоти
Кэнси хоним Кэнси оиласининг кичик циркида попкорн сотмоқда. Монпазье, Дордонь, Франция.

Жереми Вудхаус, Буюк Британия. «Шакл берувчи ёруғлик» номинацияси
Кубанинг Виньялесидаги бу қандолатчи тортни тайёрлаётганида қуёш нурлари эшикдан мўралади. У деворга сояга ташлаган.

Сью О'Коннелл, Буюк Британия. «Инсонийлик» махсус мукофоти
Бу саддхулар ҳиндуларнинг Кумбза-меладаги ибодатхонасига келиш учун эҳтимол узоқ йўлни босиб ўтишган. Харидвар, Ҳиндистон шимоли.

Марсель ван Остин, Нидерландия. «Инсонийлик» махсус мукофоти
Ферма ишчиси денгиз қисқичбақасини тутиш учун қўйилган қармоқларни текширмоқда. Фуцзянь, Хитой.

Сергей Пестерев, Россия. «Ер, денгиз, осмон» портфолиосига махсус мукофот
Россиядаги Байкал кўлида тонг отиши. Олдинги қисмда йирик муз қатламлари

Тимоти Аллен, Буюк Британия. Иккинчи ўрин, «Саёҳат ва саргузаштлар» портфолиоси
Зиёратга кетаётган карвонлар кун ботишида. Ал Росио, Андалусия, Испания.

Чживэнь Хуан, Хитой. Махсус мукофот, «Шаҳарлар: архитектура ва макон» номинацияси
Қизил ой кўприкка кўрфаз орқали қараб турибди. Шэньчжэнь, Хитой.
 

Мавзуга оид
Top