Жамият | 10:42 / 22.12.2016
21527
3 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг “кучли” 10 фотосурати: олтин Мао, махлуқ ва Ниццадаги фожиа

Ўтган 12 ой бутун дунё бўйлаб жуда ҳам қизиқ воқеаларга бой бўлди. Биз Олимпия ўйинларидаги янги спорт ғалабалари, Украина ва Суриядаги можаролар, буюк давлатлардан бирининг сиёсати ўзгараётгани ҳамда Европа иттифоқидаги тушунарсиз ҳолатларга гувоҳ бўлдик. Қуйида ўтган давр мобайнида рўй берган энг қизиқарли ҳодисалардан олинган ўнта фотосуратни тақдим этамиз. Улардан 2016 йил ҳақида тўлақонли тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Узоқ кутилган Оскар

Леонардо Ди Каприо ўзининг илк Оскар мукофотини қўлга киритди. Актёрга у Гонсалес Иньярритунинг «Омон қолган» драмасидаги роль учун топширилди.

Байрамдаги тўй

Хитой олимпия терма жамоаси аъзоси Хэ Цзы Риодаги мукофотларни топшириш маросимидан сўнг турмуш қуриш таклифини олди. Қиз сузиш устаси Цинь Кайга ижобий жавоб қайтарган.

Махлуқ

АҚШ президенти Барак Обама ва биринчи хоним Мишель Обама болаларнинг «Махлуқлар яшайдиган жой» китобини ўқишмоқда. Бу Оқ уйда Пасха байрами муносабати билан ташкил этилган болаларнинг ҳар йилги анъанавий йиғилишида рўй берди.

Олтин Мао

Мао Цзэдуннинг 36 метрли ҳайкали Хитойнинг Тунсюй вилоятилик амалдорлар буйруғига кўра пайдо бўлди. Бироқ у бир неча кун ўтиб йўқ бўлиб қолган.

Икар

Американинг F-22 Raptor учувчиси фотосуратчи объективига тикилиб турганга ўхшайди. Аслида эса у ҳавода ёқилғи қуйиш каби мураккаб амалиётга тайёргарлик кўрмоқда.

Ниццадаги фожиа

Террорчи Бастилияни эгаллаш кунида 19 тонна келувчи юк машинасини Ницца қирғоғида дам олаётган кишилар устига ҳайдаб борди. Бунинг оқибатида 86 киши ҳалок бўлиб, яна 434 нафар инсон жароҳатланди. Фожиадан сўнг олинган фотосуратда Франция байроғини кўриш мумкин.

Давлат тўнтаришига уриниш

Туркияда жорий йилнинг июль ойида ҳарбий тўнтаришга уриниш рўй берди. Исён бир кеча-кундуз давомида бостирилди. Ражаб Тоййиб Эрдўған ўз тарафдорларини кўчаларга чиқиб, озодлик учун курашишга чақирди – аксарият турклар бунга қулоқ тутишган.

Тинч норозилик намойиши

Лейша Эванс тинч норозилик намойиши вақтида махсус топшириқли бўлинма ходимлари томонидан қўлга олинган: бир неча кун аввал полициячилар қора танли америкалик Алтон Стерлингни отиб ўлдиришгани оқибатида давлат миқёсидаги тартибсизликлар келиб чиқди. 

Ғаройиб спринт

Усейн Болт канадалик югуриш устаси Андре де Граммга ҳам, камерага ҳам қараб табассум қилишга улгурди. Бу ҳолат Риодаги Олимпия ўйинларида рўй берган – ямайкалик спортчи у ерда юз метр масофани 9,81 сония ичида босиб ўтди ҳамда олтин медални қўлга киритди.

Ўтган йиллар шарпаси

Рим папаси Франциск фашистларнинг Освенцим лагери дарвозасидан кирмоқда. Фотосуратчи яхши кадр олишга муваффақ бўлган: Arbeit Macht Frei ёзуви фонида понтификнинг ғайғуси янада самимийроқ кўринади.
 
Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти