Жаҳон | 20:17 / 22.12.2016
5853
2 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири террорчиликка қарши иккилик стандартларига йўл қўйиб бўлмаслигини айтди

Фото: Reuters

"Биз давлатимиз бирдамлиги ва яхлитлигини сақлаб қоламиз ва Туркиянинг кимнингдир вассалига айланишига йўл қўймаймиз", деб айтди Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Анқарада Туркиянинг етакчи Адолат ва ривожланиш партиясининг ҳудудий ваколатхоналари раҳбарлари йиғилишида.

Унинг айтишича, Туркия учун террорчиликка қарши кураш ҳаёт-мамот масаласини англатади. "Бу турк халқининг бирдамлиги учун буюк курашдир", деб айтди Йилдирим.

Йилдирим Туркия ва Германияда содир этилган охирги терактларга эътибор қаратди.

Унинг айтишича, бу терактлар бирорта давлат террорчиликдан ҳимояланмаганлигидан дарак беради. "Туркияда содир этилган терактларни фақатгина бизнинг давлатимиз ички иши деб ҳисоблаш, катта хатодир", деб таъкидлаб ўтди Йилдирим. 

Унинг айтишича, Сурия ва Ироқда ҳаракат қилувчи террорчилик гуруҳлари фақатгина Туркияга хавф солади, деб ҳисоблаётганлар чуқур янглишадилар. "Террорчилик бутун халқаро ҳамжамият муаммоси, у бу масалада иккилик стандартларидан воз кечиши керак", деб айтди Туркия бош вазири.  

"Туркияни фитналар билан ютиб бўлмайди. У парчалаш ва барбод қилиш мумкин бўлган давлатмас. Токи биз бирдам эканмиз, ҳеч ким устимиздан ғалаба қила олмайди", деб ўз сўзларини интиҳолаган Йилдирим.

 

Мавзуга оид