Ўзбекистон | 10:03 / 23.12.2016
93524
1 дақиқада ўқилади

Бош вазир виртуал қабулхонаси президент виртуал қабулхонасига айлантирилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига виртуал қабулхона орқали мурожаатлар йўллашда давом этиш мумкин.

Маълум қилинишича, PM.gov.uz Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига айлантирилди.

“PM” қисқартмасини энди “Президентга Мурожаат” деб таърифласа бўлади. Ҳозирги вақтда ушбу порталнинг 3 ойлик ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича тегишли Президент қарорлари лойиҳалари тайёрланмоқда”, дейилган хабарда.

Бундан олдинроқ, 21 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Интерконтенентал» меҳмонхонасида бўлиб ўтган «mediaivent» шаклидаги учрашувда ҳам шу ҳақда фикр юритилганди.

Ушбу тадбир иштирокчилари сайловгача фаолият юритган Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси яқин кунларда Президент виртуал қабулхонасига айлантирилишини маълум қилганди. Аммо у қачондан ишга тушиши, қай тарзда фаолият юритиши, шунингдек, Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси бундан кейин ишлаш-ишламаслиги ҳақида тўхталмаганди.

Мавзуга оид