Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливия президенти минглаб маҳбусларни афв этди
Фото: РИА
Боливия президенти Эво Моралес 1,8 минг маҳбусни афв этди, деб хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги.
"Бу фармоннинг асл мақсади афв этиш ва озодликдан маҳрум бўлган одамларни тўлиқ ёки қисман кечириш ҳисобланади", деб айтди Эво Моралес матбуот-анжуманида.
Моралеснинг айтишича, афв этилганлар орасига 5 йилдан камроққа судланганлар, 28 ёшгача бўлган маҳбуслар, ёлғиз оналар, оғир касаллар ва жисмоний нуқсонлари бўлганлар ҳамда судланишини ҳибсда кутиб ўтирганлар кирган. Боливия етакчиси 4-маротаба бундай қарорни қабул қилмоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Боливияда айни вақтда 15 мингдан кўпроқ маҳбус бўлиб, улардан учдан биридан камроғига ҳукм чиқарилган. Маҳбуслардан кўпчилиги тўлиб-тошган турмаларда сақланади.
Мавзуга оид
12:21 / 20.10.2025
Боливиядаги президентлик сайловида Родриго Пас ғалаба қозонди
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:51 / 17.12.2024
Боливия прокуратураси собиқ президент Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер берди
22:37 / 27.10.2024