Жаҳон | 22:48 / 25.12.2016
24128
2 дақиқада ўқилади

Фирибгарлар Ту-154 фожеасида пул ишлаб олмоқчи бўлмоқдалар

Ижтимоий тармоқларда фирибгарлар Россия мудофаа вазирлигининг Сочи яқинида Ту-154 самолёти фалокатга учраши фожеасидан пул ишлаб олмоқчи бўлмоқдалар.  

Авиаҳалокат юз бергандан кейин интернетда фуқароларга гулларни арзон нархда сотиб олиш таклиф қилинган хабар пайдо бўлди.

"Яқинда юз берган фожеа сабабли фуқароларимиз Александров номидаги ансамбль репетиция базасига жуда кўп миқдорда гуллар олиб бормоқдалар. У ерда гуллар кўпайиб кетгани сабабли, биз уларни сўлиб қолмаслиги ва увол бўлмаслиги учун у ердан олмоқдамиз. Шунинг учун агар мутлақ янги гулни 40 фоиз чегирма билан сотиб олмоқчи бўлсангиз, ноёб имкониятни қўлдан бой берманг", деб айтилган таклифда.

Фирибгарлар шунингдек "Ту-154" код сўзи билан бу хабарни репост қилганлар учун яна 5 фоиз чегирма таклиф қилганлар.

25 декабрда фалокатга учраган ҳарбий самолёт бортида 92 киши, жумладан Александров номидаги ансамблнинг 64 артисти, 9 журналист, 8 нафар ҳарбий хизматчи ва 2 нафар давлат фуқаролик хизматчилари бўлган. 

 

Мавзуга оид