Ўзбекистон | 20:51 / 26.12.2016
9865
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК Бошқаруви Раисининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

Скриншот: Oziq-ovqat.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида”ги 366-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” тизимида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 23 декабрь кунидан бошлаб компаниянинг расмий веб-сайти www.oziq-ovqat.uz да “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК Бошқаруви Раисининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди.

Мавзуга оид