Жамият | 17:45 / 28.12.2016
9768
1 дақиқада ўқилади

Белоруссияда тракторлар вальс ва тангога “рақсга тушишди”

Минск трактор заводи (МТЗ) ўз ходимлари ва Белоруссия пойтахти аҳолисига чироқли шоу тақдим этди. Унда тракторлар вальс ва тангога “рақсга тушишди”.

Тадбир жойидан олинган видео Onliner.by порталида чоп этилди.

Шоу заводга кираверишда ташкиллаштирилди. Унда уч жуфт "Беларус" тракторлари иштирок этиб, улар Георгий Свиридов ва Ричард Клайдерманнинг мусиқалари остида “айланишди”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид