Жаҳон | 08:32 / 28.12.2016
6276
1 дақиқада ўқилади

Обама ва Абэ Перл-Ҳарборда ҳалок бўлганларни ёд этишди

Фото: wjs

АҚШ президенти Барак Обама ва Япония бош вазири Синдзо Абэ Ҳавайидаги Перл-Ҳарбор кўрфазида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларни ёд этишди, деб хабар берди Оқ уй.

Обама ва Абэ американинг “Аризона” линкори чўкиб кетган жойда гулдасталар қўйишган. 

"Аризона"да Япония ҳарбий ҳаво кучларининг 1941 йил 7 декабрь куни содир бўлган ҳужуми оқибатида 1177 киши ҳалок бўлган. Перл-Ҳарборга ҳужум эса АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушига киришига туртки берган.

Эслатиб ўтамиз, Барак Обама 2016 йилнинг май ойида Япониядаги “катта еттилик” саммити вақтида Хиросима шаҳрига ташриф буюрганди. У Қўшма Штатларнинг америка атом зарбасидан катта талофот кўрган шаҳарга борган биринчи президентига айланди. Абэнинг Перл-Ҳарборга ташрифи эса япон раҳбариятининг жавоб қадами сифатида баҳоланмоқда. 

 

Мавзуга оид