Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перуда 12 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қочиб кетди
Перу жанубида автомобиль жарга тушиб кетиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда La Republica маҳаллий нашри.
Нашр маълумотларига кўра, воқеа Аякучо вилоятида 27 декабрда юз берган. 16 йўловчини олиб кетаётган автомобиль 300 метрлик баландликдан жарга қулаган. Воқеа жойига полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келган. Уч нафар жароҳат олган йўловчи шифохонага олиб борилган. Автомобиль ҳайдовчиси қочиб кетган.
Фожианинг аниқ сабаби аниқлаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарган.
Мавзуга оид
20:44 / 04.07.2025
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти
18:01 / 25.04.2025
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди
17:50 / 16.04.2025
Перу собиқ президенти пул ювишда айбланиб 15 йилга қамалди
18:20 / 16.03.2025