18:12 / 31.12.2016
8163

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси виртуал қабулхонаси ишга тушди

Фото: Kun.uz

Аҳолига янада қулайликлар яратиш ҳамда одамлар билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси расмий веб-сайти модернизация қилиниб, унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш учун холдинг компания раҳбариятининг виртуал қабулхонаси очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси сайтида очилган виртуал қабулхона аҳоли учун талай қулайликларга эга.

Аҳоли компанияга сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, озиқ-овқат соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига оид ўзларини қизиқтирган саволлар, янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалик субъектларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш масалалари, бўш иш ўринлари ҳақидаги ариза ва шикоятлар, озиқ-овқат соҳасини янада ривожлантиришга доир таклифлар билан мурожаат қилмоқда.

Фойдаланувчилар www.oziq-ovqat.uz манзилига кириб, махсус шаклни тўлдириш орқали «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқарув раисига ўз аризалари, шикоятлари ва таклифларини тақдим этиши мумкин. Бунинг учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди. Компаниянинг (0 371) 255-52-23 рақамли “ишонч телефони” ҳамда электрон почта манзилига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Top