Хитой Трамп сабаб Тайванга қарши «қаттиқ чоралар» кўрмоқчи
Тайваннинг Дональд Трамп томонидан эҳтимолий қўллаб-қувватланиши Хитой ҳарбийларида жиддий ташвишга сабаб бўлди, улар оролга нисбатан «қаттиқ чоралар»ни қўллаш имконини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Reuters.
Гап Тайвань яқинидаги машқлар ва иқтисодий чоралар ҳақида кетмоқда.
Reuters’нинг таъкидлашича, қандайдир қарорлар қабул қилингани борасида аниқ маълумотлар йўқ. Бироқ агентлик манбаларининг айтишича, Тайвань масаласи Хитой халқ-озодлик армиясининг юқори лавозимли амалдорлари томонидан кўп муҳокама қилинмоқда.
«Трамп «ягона Хитой» сиёсатини президент бўлганидан сўнг рад этса, у қизил чизиқни кесиб ўтган бўлади», - дея айтиб ўтган агентликнинг Хитой раҳбариятига яқин бўлган манбаси.
Мамлакат мудофаа вазирлиги бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортган. Тайвань мудофаа вазирлиги вакили Чен Чун Ши эса «Биз барча воқеалар ривожига тайёрмиз», - деган.
Маълумот учун, Трамп декабрь бошида Тайвань етакчиси Цай Инвэнь билан телефон орқали суҳбатлашганди. Associated Press агентлиги бу ҳолатни «ўта ноодатий» деб баҳолади, сабаби Вашингтон 1979 йилдан бери «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлаб келади. Унга кўра, АҚШ Пекинни Хитой вакили сифатида тан олиб, Тайвань билан норасмий алоқаларга киришмайди. Хитой телефондаги мулоқотдан сўнг дипломатик эътироз билдирди.
Американинг сайланган президенти эса бунга жавобан Пекинни танқид қилиб, АҚШ «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлашга мажбур эмаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024