09:31 / 02.01.2017
15508

Видео: “Арсенал” футболчиси Оливье Жиру “чаён зарбаси” билан гол урди

Лондоннинг “Арсенал” футбол клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Англия чемпионати доирасидаги “Кристал Пэлас”га қарши кечган учрашувда “чаён зарбаси” билан гол уришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.

Форвард беллашувнинг 17-дақиқасида чилилик Алексис Санчеснинг тўп узатишидан сўнг товони билан ажойиб зарба йўллади ҳамда у дарвоза тўсинига теккан ҳолда гол билан якунланди. 

Учрашувда “Арсенал” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Жиру Англия чемпионатининг жорий мавсумида 12 баҳсда қатнашиб, бешта тўп киритишга муваффақ бўлди.

Top