Жаҳон | 09:04 / 04.01.2017
4507
1 дақиқада ўқилади

Фижи ороллари яқинида кучли зилзила юз берди

4 январда Фижи ороллари яқинида 7,2 магнитудали кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизматига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Хизмат маълумотларига кўра, зилзила маркази Фижи пойтахти Сува шаҳридан 282 км узоқликда, ўчоғи 15 км чуқурликда бўлган.

Шу билан бирга Цунамидан огоҳлантириш Тинч океани маркази зилзила оқибатида цунами юз бериши эҳтимолини маълум қилган.

Зилзила Гринвич вақти билан соат 21:52да ( Тошкент вақти билан 02:52) қайд қилинган. 

 

Мавзуга оид