Фан-техника | 18:58 / 05.01.2017
21679
1 дақиқада ўқилади

Энг катта хотирага эга USB-флешкалар тақдим қилинди

Kingston Technology компанияси 1 ва 2 Тб ҳажмга эга DataTraveler Ultimate сериясидаги флешкаларни тақдим қилди. Компания бу флешкаларни дунёдаги энг катта хотирага эга флешкалар деб атамоқда. Флешка маълумотларни сақлаш учун жуда катта ҳажм бериши билан унинг ўлчамлари бор-йўғи 72 х 27 х 21 мм ни ташкил қилади.

Флешкадан маълумотни ўқиш ва уни ёзиш тезлиги маълум қилинмаган, уни компьютерга улаш учун маълумотлар билан тез ишлашга мўлжалланган USB 3.1 қўлланади. Янги флешкаларнинг корпуси юқори мустаҳкамликка эга рух қотишмасидан тайёрланган. Улар савдода 2017 йил февраль ойида пайдо бўлиши керак. Флешканинг нархи маълум қилинмаган. Албатта бу флешкалар нафақат дунёдаги энг сиғимдор, балки энг қиммат флешкалар ҳам бўлишини тахмин қилса бўлади.